Президентимиз топшириғига биноан Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси ҳузурида етакчи тадбиркорлар, олимлар, фаол жамоат арбоблари иштирокида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилмоқда. Иқтисодчи олим Абдулла Абдуқодиров кенгаш таркиби ва унинг вазифалари ҳақида гапирди.
Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси ҳузурида йирик тадбиркорлар, олимлар, жамоат арбоблари иштирокида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 15-апрел куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида тегишли топшириқ берди.
“Сўнгги пайтларда солиқ маъмуриятчилигидаги ўзгаришлар тадбиркорлар ўртасида кўплаб тушунмовчилик ва саволларга сабаб бўлмоқда.
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига ҳар ҳафта тадбиркорлар билан учрашиб, ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган муаммолар ва тизимли муаммоларни муҳокама қилиш, уларни ҳал этиш юзасидан таклифлар киритиш топширилди.
Иқтисодчи Абдулла Абдуқодировнинг айтишича, жамоатчилик кенгаши аъзолари рўйхати тайёрланиб, президентга тақдим этилган.
Шунингдек, Кенгаш олдига қўйилган вазифалар тўғрисида ҳам масала кўтарилди.
“Жамоатчилик кенгаши солиқ ва молия соҳасидаги давлат хўжалик бошқаруви органлари ва тадбиркорлар ўртасида юзага келадиган муаммоларни муҳокама қилувчи ва ҳал қилувчи доимий фаолият юритувчи орган бўлади. У Давлат солиқ қўмитаси биносида ишлайди.
Жамоатчилик кенгаши фаолиятига турли илмий-тадқиқот институтлари, уларнинг ходимлари, зарур ҳолларда моддий-техника базаси жалб этилган.
Кенгашнинг асосий устувор ё‘налишлари қаторида турли тадқиқотлар ўтказиш, солиқ ва молиявий муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, шунингдек, давлат ва фуқаролик институтлари ўртасида кенг мулоқот ўтказиш бўлади”, — деди иқтисодчи.
Абдуқодиров, шунингдек, Кенгаш фаолиятини аввалгилари каби “бўшдан бўшга ўтишга” айлантириш ва уни ҳақиқатан ҳам масалалар муҳокамаси билан шуғулланмайдиган тузилмага айлантириш хавфи борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Ҳар доим шундай хавф бор, лекин “ҳуқуқлар берилмайди, ҳуқуқлар олинади”! Кенгашнинг ваколати унинг аъзоларининг фаоллиги ва билимига, устувор вазифаларни тўғри белгилаб олиш ва уларни ўз вақтида ҳал этишга боғлиқ.
Бундан ташқари, Кенгашда жуда кўзга кўринган экспертлар ва мустақил тадбиркорлар бор. Улар вақтларини беҳуда ўтказмайдилар”, – дейди у.