Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий тадбиркорликни кредитлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамаси ташаббуси билан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш дастурлари доирасида кредитлашни такомиллаштиришга қаратилган қарор қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, оилавий дастурлар бўйича бериладиган кредитлар бўйича фоизлар йиллик 14 фоиздан ошмайди.

Шу билан бирга, ушбу дастур бўйича аввал кредит олмаган аҳоли ва тадбиркорларга кредитлар ажратишга устувор аҳамият берилади.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш орқали аввал олинган кредитлардан муваффақиятли фойдаланган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб келган кичик тадбиркорларга ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида ушбу кредитлардан қайта фойдаланишга рухсат берилади.

Шунингдек, мазкур қарор доирасида ҳокимликлар фермерларга ердан унумли фойдаланиш ва «бир маҳалла – битта маҳсулот» тамойили асосида маҳсулот етиштириш, шунингдек, ўз маҳсулотларини сотиш бозорларини топишга кўмаклашади.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси етказиб берилаётган маҳсулотлар (кўрсатилаётган хизматлар) нархларининг вилоят ички бозоридаги нархларга мос келишини таъминлайди, нархларнинг асоссиз ўсишига йўл қўймайди.

Айтиш жоизки, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг кредит ажратиш бўйича ҳоким ўринбосарларининг тавсияларига аралашишлари тақиқланади.

Бозор тизими электрон активлар ахборот тизими билан ҳам интеграция қилинади.

Заргарлик йўналиши бўйича махсус ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб, сертификат олган фуқароларга заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва асбобларни харид қилиш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.

Фото: Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди, унга кўра оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида бериладиган кредитлар бўйича фоизлар йиллик 14 фоиздан ошмаслиги белгиланди.

Бундан ташқари:

  • ҳокимликлар фермерларга ердан унумли фойдаланиш ва «бир маҳалла – битта маҳсулот» тамойили бўйича маҳсулот етиштириш, етиштирилган маҳсулот бозорларини топишга кўмаклашади;
  • Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси етказиб берилаётган маҳсулот (кўрсатилаётган хизматлар) нархларининг вилоят ички бозоридаги нархларга мос келишини таъминлаб, нархларнинг асоссиз ўсишига йўл қўймайди;
  • ҳоким ўринбосарларининг кредитлар ажратиш бўйича тақдимномаларига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аралашувига йўл қўйилмайди.
  • бозор тизими электрон активлар ахборот тизими билан интеграция қилинади.

Дастурлар бўйича 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади:

  • Президент қарорига мувофиқ, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва асбоблар харид қилиш учун заргарлик йўналиши бўйича махсус ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаб, сертификат олган шахсларга;
  • қишлоқ хўжалигида ўз бизнесини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фермерларнинг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатдан бери қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага олиб келаётган фермер ва кичик тадбиркорларга.