Ўзбек-қирғиз автомобил заводи май ойи охиригача ўзининг биринчи автомобилини чиқаришни режалаштирмоқда, аввалроқ бу биринчи ярим йил охиригача қолдирилган эди. Ишлаб чиқариш Chevrolet ва Isuzu брендлари остида амалга оширилади.
Лойиҳа раҳбари Баҳодир Бахаутдинов бу маълумотни тасдиқлади.
Қирғизистоннинг Чуй вилоятида завод ташкил этиш бўйича келишув 2023-йилда имзоланган, жорий йил бошига режалаштирилган ишга тушириш эса об-ҳаво шароити туфайли кейинга сурилган эди.
Жорий йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон автомобилсозлари томонидан 53,3 минг донадан ортиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир.
Cobalt моделларини ишлаб чиқариш 16 минг донага, KIA — 4,1 минг донага, Tracker — 6,5 минг донагача ошди.