Ўзбекистон 2,4 миллион долларлик анор экспорт қилди

Ўзбекистон январ ойида 2,4 миллион долларлик 2300 тонна анор экспорт қилди.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, 2022-йил январ ойида Ўзбекистон олти хорижий давлатга жами 2,4 миллион долларлик 2,3 минг тонна анор экспорт қилган.

Қайд этилишича, анор экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 766 тоннага ошган.

Россия Федерацияси Ўзбекистондан энг кўп анор импорт қилувчи ҳисобланади – 1,1 минг тонна. Ундан кейинги ўринларда Қозоғистон (743 тонна), Тожикистон (294 тонна), Қирғизистон (99 тонна) ва Корея (16,2 тонна).

Январ ойида энг кўп анор экспорт қилган вилоятлар:

Қашқадарё вилояти — 530 тонна;
Сурхондарё вилояти — 470 тонна;
Тошкент вилояти — 378 тонна;
Фарғона вилояти – 259 тонна.
Аввалроқ бозорларда асосий маҳсулотларнинг нархлари эълон қилинган эди.