Ўзбекистон 2017 йилдан бери қурилган биноларнинг сифатини текширади

«Қурилиш жараёни иштирокчиларининг жавобгарлигини ошириш, назоратни кучайтириш ва қурилиш соҳасида сифатни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Президент фармони лойиҳасида 2017 йилдан буён қурилган биноларнинг умумий сифат назорати кўзда тутилган.

Ҳужжатга биноан, Қурилиш вазирлиги 2017-2020 йилларда 2021 йил давомида фойдаланишга топширилган барча биноларнинг қурилиш сифатини тўлиқ текшириши керак.

Текширув давомида аниқланган барча қонунбузарликлар фактлари айбдор мансабдор шахсларга нисбатан чоралар кўриш учун прокуратура органларига ўтказилади.