Ўзбекистон 2023-йилнинг дастлабки икки ойида тўқимачилик ва рангли металлар экспортини қисқартирди.

Охирги икки ой ичида ташқи бозорда камроқ даромад олган Ўзбекистонда январ аёзларининг акс-садоси ҳамон сезилмоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон икки асосий тоифадаги товарлар – тўқимачилик иплари, газламалар ва рангли металлар бўйича экспорт ҳажмини қисқартирган.

2023-йилнинг январ ва феврал ойларида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 501,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди ва бу умумий экспорт ҳажмининг 15,9 фоизини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 фоизга камайганлигини англатади.

Тўқимачилик экспортининг асосий қисмини ип-калава (43,7%), иккинчи ўринда тайёр тўқимачилик (40,6%) туради. Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг асосий истеъмолчилари Россия (43,8 фоиз – 219,8 миллион АҚШ доллари) ва Қирғизистон (15,1 фоиз – 76 миллион АҚШ доллари) ҳисобланади.

Рангли металлар бўйича экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга камайди. Расмий статистика маълумотларига кўра, экспорт ҳажми 177,4 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, умумий экспорт ҳажмининг 69,3 фоизини ташкил қилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистондаги рангли металлар бўйича етакчи ишлаб чиқарувчи «Олмалиқ КМК» АЖ экспорт прогнози 100 фоизга бажарилгани ва хорижий истеъмолчиларга 101 миллион 333 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот етказиб берилгани ҳақида хабар берди.

ОКМК 18 турдаги экспортбоп юқори ликвидли маҳсулотлар, жумладан, асосий маҳсулот мис ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ўзбекистоннинг етакчи мис ишлаб чиқарувчиси йилига 148 минг тоннага яқин мис ишлаб чиқаради, шундан 85-90 минг тоннаси экспорт қилинади, бу умумий ишлаб чиқаришнинг қарийб 70 фоизини ташкил қилади.