Давлат статистика қўмитаси озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар қиймати ҳақида маълумот берди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022-йил январ-март ойларида Ўзбекистонга олиб кирилаётган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи:
буғдой – 201,6 миллион доллар;
шакарқамиш – 91,9 миллион доллар;
маргарин маҳсулотлари – 84,5 миллион доллар;
мол гўшти – 46,3 миллион доллар;
картошка – 38,6 миллион доллар;
ўсимлик мойи – 31 миллион доллар;
какао ва шоколад – 30,7 миллион доллар;
буғдой уни – 28,8 миллион доллар;
банан – 17,4 миллион доллар;
болалар учун озиқ-овқат – 15,6 миллион доллар;
сут маҳсулотлари – 14,5 миллион долларга;
парранда гўшти – 11,7 миллион АҚШ доллари;
чой – 11,6 миллион АҚШ доллари;
маккажўхори – 9,1 миллион доллар;
мандаринлар – 8,3 миллион доллар;
кофе – 8,3 миллион доллар.