Ўзбекистон автомобилсозлик ишлаб чиқариш ҳажми 52 минг донага ошди

Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 52 мингтага ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистонда 160 523 дона автомобил ишлаб чиқарилган.

Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51 минг 743 донага ошди.

2022-йил январ-июн ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми:

автомобил бензини – 563 минг тонна;
кўмир – 2,5 миллион тонна;
нефт – 383,4 минг тонна;
газ конденсати – 655,4 минг тонна;
енгил автомобиллар – 160 523 дона;
автобуслар – 483;
юк автомобиллари – 2166 дона;
автомобил двигателлари – 116,3 минг дона.