Ўзбекистон: бензин импорти 30 баравар ошди

Бу йил Ўзбекистон 90,1 миллион литр миқдорида бензин сотиб олди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 30 баравар кўп.

Маълум қилинишича, асосий этказиб берувчилар Қозоғистон ва Россия бўлиб қолмоқда.

2020 йилнинг саккиз ойида мамлакатга 90,1 миллион литр бензин импорт қилинган, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 87 миллион литрга кўпдир.

Қозоғистон этказиб бериш бўйича етакчига айланди. Ушбу мамлакат Ўзбекистонга 47,7 миллион литр бензин юборди. Иккинчи ўринни Россия 36,5 миллион литр билан, учинчи ўринни 5,6 миллион литр билан Туркманистон, тўртинчи ўринни 232,1 минг литр билан Қирғизистон эгаллади.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда 2020 йил 1 сентябр ҳолатига атиги 694,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган.