Ўзбекистон дон етиштириш ва сотишда бозор муносабатларига ўтади

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 27-октабр куни қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат раҳбари келгуси йилдан бошлаб ғаллачилик тизими тўлиқ бозор муносабатларига ўтишини айтди.

“Ғалла кластерлари ва фермерлар буғдойни бозор нархларида сотиш ҳуқуқига эга бўлади. Улар уч йил давомида ҳар йили ҳар гектар ердан 2,5 тоннадан ғаллани эркин баҳода биржа савдосига қўяди. Қолган ҳосилни тўғридан-тўғри сотиш мумкин. Ғалла етиштириш учун берилган имтиёзли кредитлар яна уч йилга сақланиб қолади ва қўшимча 5 триллион сўм ажратилади. Жамғарма 2,5 тонна донни биржадан бозор нархида давлат захирасига сотиб олади”, — деди Мирзиёев.

Товар-моддий захиралар танлов асосида сақлаш имкониятига эга бўлган кластерларга жойлаштирилади.

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси қошидаги донни қайта ишлаш корхоналари дон кластерларини яратиш учун сотувга қўйилади.

“Кластерларнинг қўшимча харажатларини ғалла учун ғалла сотиб олиш ҳисобига қоплаш учун ҳар бир килограмм буғдой учун 350 сўм, жами 800 миллиард сўм ажратилади”, — деди президент.