Ўзбекистон гўшт импортини 30% га оширди

2021-йилнинг ўтган тўққиз ойида Ўзбекистон Республикаси гўшт импортини 30% дан кўпроққа оширди.

Мамлакатга жами 21 109 тонна гўшт импорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 865 тоннага кўпдир, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси.

Ўзбекистонга энг йирик гўшт етказиб берувчилар:

Беларусия – 14 403 тонна

Қозоғистон – 3220 тонна

Украина – 2018 тонна

Россия – 559 тонна

Молдова – 540 тонна

Шу билан бирга, 2021-йилнинг тўққиз ойида мамлакатимизда 1,9 миллион тонна гўшт етиштирилди.