
Франциянинг этакчи нашри «Le Figaro» шу йилнинг 6-январ куни нашр этилган нашрларидан бирида Ўзбекистонни дунёнинг деярли барча мамлакатларида пандемия натижасида вужудга келган 2020 йилда рецессияни олдини олишга муваффақ бўлган кам сонли мамлакатлар қаторига киритди.
Мақола муаллифи Армел Боҳинест Жаҳон банкининг маълумотларини келтиради, унга кўра дунё ЯИМ 4 фоизга пасайган. Ўтган йили дунёда юз берган иқтисодий рецессия икки жаҳон урушидан бери сайёра миқёсида бўлган. «Европадан Америкага, Африкадан Осиёга қадар бирон бир қитъа ушбу тарихий зарбадан қутулиб қолмади», деб ёзади газета. “Le Figaro” нашрининг ёзишича, фақат бир нечта давлатлар «сайёра цунамисига» дош бериб, қийин 2020 йилда иқтисодий ўсишни намойиш этишди.
Мақолада Марказий Осиёнинг атиги учта давлати, хусусан Ўзбекистон 2020 йилда ижобий иқтисодий динамикани намойиш этгани қайд этилган.
“Ўзбекистон ҳукумати, Халқаро Валюта Жамғармасининг фикрига кўра, тезкор чораларни кўришга муваффақ бўлди, хусусан, ижтимоий эҳтиёжлар ва соғлиқни сақлашга харажатларни кўпайтириш ва COVID-19 билан курашишда кичик ва ўрта корхоналарга катта ёрдам кўрсатди. Табиий ресурсларга (табиий газ, металлар, ўғитлар, пахта) бой ва юқори сайёҳлик салоҳиятига эга мамлакат раҳбари сўнгги йилларда улкан иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда”, — дея таъкидлайди муаллиф.
Жаҳон банки 2020 йилда турғунликни олдини олишга муваффақ бўлган мамлакатлар рўйхатига Хитой, Туркия, Ветнам ва бошқа 22 мамлакатни киритди.
Маълумот учун: “Le Figaro” – 1826 йилда ташкил этилган етакчи француз газетаси. Бу рақамли маълумотларнинг муҳим ўйинчиси ва ойига қарийб 23,5 миллион ташриф буюрувчиси бўлган янгиликлар сайтларининг етакчисидир. Газетанинг тиражи 329 минг дона.