Ўзбекистон Ҳиндистондан банан, манго, соя ва гуруч импорт қилишни бошлайди

28 июл куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазири Нарендра Сингх билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон Ҳиндистондан 6 турдаги маҳсулотлар, жумладан, банан, манго, соя ва гуручни олиб кириш учун фитосанитария рухсатномаларини берди.

Ўз навбатида, Ҳиндистон томони Ўзбекистоннинг узум, анор, олма, хурмо, қалампир, помидор, бодом ва тарвуз каби агросаноат маҳсулотларини Ҳиндистон бозорига чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Мулоқот чоғида айрим қишлоқ хўжалиги компанияларининг инвестиция режалари билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Бунгача Ҳиндистон Наманганда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни йўлга қўймоқчи экани хабар қилинган эди.