Ўзбекистонда корхоналар ва тижорат банклари учун валюта операцияларини тартибга солиш бўйича янги қоидалар кучга кирди ва амалда.
Ўзбекистон Марказий банки валюта операцияларини амалга оширишга оид янги қоидаларни тасдиқлади.
Қоидалар халқаро амалиётга мувофиқ ишлаб чиқилган ва валютани тартибга солиш соҳасидаги бешта норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бирлаштириш орқали уларни амалга оширишнинг ягона тартибини белгилайди.
Ҳужжат қуйдаги нарсаларди тартибга солади:
- тижорат банклари томонидан резидентлар ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларини юритиш;
- ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш;
- жисмоний шахслар билан валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш;
- нақд хорижий валютани Ўзбекистон ҳудудига қабул қилиш;
- тижорат банклари томонидан республика ҳудудидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва четга чиқариш.
Қарорга мувофиқ, бугундан бошлаб бир нечта янгиликлар кучга кирди:
- Жисмоний шахсларнинг валюта операциялари учун паспорт нусхасини тақдим этиш талаблари бекор қилинди. Бундан ташқари, энди валюта биржасидаги савдоларда қатнашиш учун мижознинг ҳисоб рақамларида мажбурий маблағ захираси бўлиши талаб қилинмайди. Банк мижозлари билан валюта операцияларини амалга оширишда биз вақтни ва кераксиз ҳужжатларни сезиларли даражада қисқартирдик;
- Марказий банк томонидан валюта айирбошлаш шохобчаларига рўйхатдан ўтиш ва сертификатлар бериш амалиёти бекор қилинди;
- Хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағларини конвертатсия қилиш жараёни, шунингдек уларнинг банклар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш тартиби соддалаштирилди;
- Сотиб олинган валютани ишлатишда қулайликлар яратилди, хусусан, турли сабабларга кўра ҳисоб рақамига қайтарилган валюта маблағлари билан операцияларни қайта ўтказиш имконияти;
Айирбошлаш операцияларини рўйхатдан ўтказиш тартиби, айирбошлаш шохобчалари ходимларининг сони, хавфсизлик талаблари, уларнинг мониторинги тижорат банклари томонидан мустақил равишда белгиланади.
«Валютани тартибга солиш тўғрисида» ги қонуннинг янги таҳрири 2019 йилда қабул қилинган.
Валютани тартибга солишнинг асосий тамойиллари — валютани тартибга солиш ва валюта назорати соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий тадбирларнинг устувор йуналиши, резидентлар ва норезидентларнинг валюта операцияларига давлат органлари томонидан ноқонуний аралашувининг олдини олиш.