Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Япония компаниялари билан ҳамкорлик қилади

Япония компаниялари Ўзбекистон Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликка қизиқиш билдирди.

Токиода Ўзбекистон элчихонаси вакиллари «NIPPON STEEL» ва «Sumitomo Electric» компаниялари вакиллари билан электроенергетика соҳасидаги сўнгги ишланмалардан фойдаланишни муҳокама қилдилар.

Учрашувда компания вакиллари электр энергиясини узатишда йуқотишларни камайтириш имконини берувчи электр кабелини тақдим этдилар. Янги технологиялар ва махсус ишлаб чиқилган ядро ёрдамида ишлаб чиқарилган кабел, мавжуд аналоглар билан солиштирганда, узатиш пайтида қувват йуқотишларини 15-25% га камайтириши, кучини ошириши, диаметрини камайтириши ва 40 йилгача хизмат қилиш муддатини таъминлаши мумкин.