Ўзбекистон компаниялари Россияга помидор етказиб беришни тиклайди

Росселхознадзор Ўзбекистондан помидор етказиб бериш аввалроқ меваларда аниқланган вирус туфайли вақтинча тўхтатилгани ҳақида ма’лум қилди.

“Росселхознадзор 2021-йил 15-ноябрдан… олтита Ўзбекистон корхонасидан (Тошкент вилояти) Россияга помидор етказиб беришга рухсат берди”, — дейилади ташкилот сайтида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспексияси кафолати асосида Agro Light, Angren agro gold invest, Angren Istiqlol Baraka, Samarali Savdo Niyat, Sevar Shaxnoz Baraka ва TNA Agroinvest корхоналаридан етказиб беришга рухсат этилади.

Қайд этилишича, бундай қарор намуналарни карантин фитосанитария экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра қабул қилинган. Улар қўшма видеотекширувлар давомида танлаб олинди.

Росселхознадзор жорий йилнинг 22-июлидан бошлаб Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидан Россияга помидор ва қалампир етказиб беришга вақтинчалик чекловлар киритди. Меваларда жигарранг ажинлар вируси, шунингдек, маҳсулотларда пепино-мозаика вируси топилган.