Ўзбекистон Литвага биринчи контейнер поездини жўнатди

Минерал ўғитлар юкини олиб кетаётган биринчи контейнер поезди Ўзбекистондан Литвага жўнаб кетди.

«Ўзтемирйўлконтейнер» компанияси маълумотларига кўра, поезд таркибида 31 та фитинг платформаси ва 80 та контейнер мавжуд. Ўғитлар партияси Қозоғистон, Россия ва Белоруссиядан ўтиб, ўз манзили – Драугйсте станциясига қадар 4,6 минг километрдан ортиқ йўлни босиб ўтиши керак бўлади.

Янги транспорт йўлаги бўйлаб юк ташиш мунтазам амалга оширилади. Компания маҳаллий тадбиркорлар ўз маҳсулотларини Болтиқ бўйи мамлакатлари орқали Европага экспорт қилиш орқали кўпроқ қулайлик ва вақтни тежашига умид билдирди.