Ўзбекистон Марказий банки 25 апрелга белгиланган валюта курсини эълон қилди

Ўзбекистон Марказий банки 25-апрел, душанбадан бошлаб амал қиладиган хорижий валюталарнинг курсларини белгилади.

Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 41,80 сўмга тушиб, 11 260,28 сўмни ташкил қилди.

Ягона Европа валютаси ҳам 167,23 сўмга арзонлашди. Энди бир еврога 12 167,86 сўм беряпти.

Бундан ташқари, Россия рубли 1,59 сўмга қимматлашди ва 143,53 сўмни ташкил қилди.

Аввалроқ, жорий йилнинг биринчи чорагида жисмоний шахслардан чет эл валютасини харид қилиш ҳажми 2021-йилнинг шу даврига нисбатан 585 миллион долларга ёки 38 фоизга ошиб, 2,11 миллиард долларни ташкил этгани хабар қилинганди.

Шунингдек, тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга 1 миллиард 730 миллион доллар сотилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 709 миллион долларга ёки 69 фоизга кўпдир.