Ўзбекистон Марказий банки базавий ставкани белгилаш масаласини кўриб чиқди

Ўзбекистон Марказий банки 2020-йил охиридан бошлаб йиллик 14% ни ташкил этган базавий ставкани ўзгаришсиз қолдирди.

Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

“Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви йиғилиши бўлиб ўтмоқда. У асосий ставкани йиллик 14% миқдорида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январ, март, апрел, июн, сентабр ва октябр ойларида ҳам Марказий банк базавий ставкани ўзгаришсиз – йиллик 14% даражасида сақлаб қолди.

2018 йил бошида базавий ставка 14% ни ташкил этган бўлса, 2019 йилда у 16% га кўтарилди.

2020 йил апрел ойида ставка 15% га тушди. Коронавирус пандемияси ва оғир иқтисодий вазиятда ҳам курс барибир ўзгармади. 2020-йил охирида ставка 14% га туширилди.