Марказий банк 2022-йил 6-январдан бошлаб асосий хорижий валюталарга нисбатан янги курсларни белгилади.
Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 7,67 сўмга тушиб, 10 812,00 сўмни ташкил қилди.
Ягона Европа валютаси ҳам 3,26 сўмга арзонлашди. Энди бир еврога 12225,13 сўмдан беришяпти.
Бундан ташқари, Россия рубли 2,06 сўмга арзонлашди ва 142,60 сўмни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, ставкалар Марказий банкнинг ушбу курс бўйича валютани сотиб олиш ёки сотиш мажбуриятисиз белгиланади.
Айни пайтда Ўзбекистон тижорат банкларида бир доллар ўртача 10 870 сўмни ташкил қилмоқда.