Ўзбекистон МДҲ давлатларига 6,5 ​​минг тонна бодринг экспорт қилди

Ўзбекистон 9 ойда 4,5 миллион АҚШ долларига бодринг экспорт қилди.

Шу билан бирга, ушбу сабзавот экинининг экспорти физик жиҳатдан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баробардан кўпроққа камайди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йилнинг январ-сентябрь ойларида Ўзбекистон умумий қиймати 4,5 миллион АҚШ долларига тенг 6,5 минг тонна бодринг экспорт қилган.

2022-йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп бодринг экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 4 минг тонна
Қирғизистон – 1,4 минг тонна
Россия – 1,2 минг тонна
Тожикистон – 44 тонна

2022-йил 9 ойи давомида хорижга энг кўп бодринг экспорт қилган ҳудудлар:

Сурхондарё вилояти – 2,3 минг тонна
Андижон вилояти – 972 тонна
Хоразм вилояти – 883 тонна
Наманган вилояти – 516 тонна.