Етти хорижий давлатдан мол гўшти импорти қарийб 2 минг тоннага ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022-йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон етти давлатдан 26,5 миллион долларлик 5,9 минг тонна мол гўшти импорт қилган.
Таъкидланишича, мол гўшти импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2 минг тоннага ошган.
2022-йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон қуйидаги мамлакатлардан мол гўшти импорти бўйича биринчи ўринни эгаллаб, умумий мол гўшти импортининг 93% ни ташкил қилди:
- Беларусия — 4 минг тонна;
- Қозоғистон — 1,2 минг тонна;
- Украина — 320 тонна.
Аввалроқ 2021 йилда Ўзбекистон Беларусдан энг кўп гўшт импорт қилиши хабар қилинганди.