Ўзбекистон олти ой ичида деярли 22 миллион долларга чой импорт қилди

2022-йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистон 21 хорижий давлатдан умумий қиймати 21,8 миллион АҚШ долларига тенг 16,1 минг тонна чой импорт қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, чой импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 788 тоннага ошган.

2022-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга энг кўп чой экспорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 13,2 минг тонна.

Ундан кейин 940 тонна билан Кения ва 432 тонна чой билан Эрон туради.

Бошқа мамлакатлар контекстида бу кўрсаткич қуйидагича кўринади:

Ҳиндистон – 337 тонна;
Индонезия – 292 тонна;
Шри-Ланка – 215 тонна;
Россия – 149 тонна;
Вьетнам – 126 тонна;
Қозоғистон – 124 тонна;
БАА – 111 тонна.