Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар ажратади

Ўзбекистон 100 миллион доллар олади, бу эса республика озиқ-овқат бозорини зарур товарлар билан барқарор та’минлашга хизмат қилади.

OPEC Халқаро тараққиёт жамғармаси ва Халқаро ислом савдо ва молия корпорацияси (ITFC) Ўзбекистонга асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун 100 миллион доллар ажратади.

Бу ташкилотларнинг ҳар бирининг ҳиссаси, экспертларнинг фикрича, 50 миллион долларни ташкил этади.

“Ўзбекистон дон, сабзавот ва шакар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчи ҳисобланади. Мамлакатга озиқ-овқат етказиб беришнинг деярли 40% Қора денгиз минтақасидан келади. Бундан ташқари, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Украинадаги вазиятнинг глобал оқибатлари, озиқ-овқат ва хомашё нархининг ошиши шароитида жуда муҳим.

Мутахассисларнинг фикрича, сабзавот деганда мева-сабзавот сегментида Ўзбекистоннинг энг йирик импорт ўрни бўлган ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган картошка тушунилади.

Таъкидланишича, ажратилаётган савдо молияси Ўзбекистон озиқ-овқат бозорини арзон нархлардаги зарур товарлар билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, 2022-йил июн ойида ОПЕК жамғармаси 2022-2025 йилларга мўлжалланган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги ҳаракат режасини эълон қилгани, бу асосий товарлар импортини молиялаштиришни таъминлагани ва шу тариқа ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ҳамкор мамлакатларда озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарор таъминланишига ҳисса қўшаётгани таъкидланган.

OPEC Халқаро тараққиёт жамғармаси 1976 йилда ташкил этилган. Унинг фаолияти ривожланишни рағбатлантириш, жамиятни мустаҳкамлаш ва одамларнинг имкониятларини кенгайтириш ҳамда озиқ-овқат, энергия, инфратузилма, бандлик (айниқса, КЎБ корхоналари учун), тоза сув ва санитария, соғлиқни сақлаш ва таълим каби асосий эҳтиёжларни қондирадиган лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилган.

Бугунги кунга қадар ОПЕК жамғармаси дунёнинг 125 дан ортиқ мамлакатларидаги турли лойиҳаларга жами 22 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди.