Ўзбекистон озиқ-овқат сотиб олиш учун 100 миллион доллар ажратади

Нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилотининг Халқаро тараққиёт жамғармаси Ўзбекистонга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун кредит ажратади.

Бу ҳақда ташкилот сайтига таяниб, Spot хабар бермоқда.

Синдикатлаштирилган кредит доирасида жамғарма «муҳим» қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун 50 миллион доллар ажратади. Ислом савдони молиялаштириш корпорацияси (ITFC) ҳам худди шундай миқдорда 50 миллион доллар ажратади.

Ўзбекистон ғалла, сабзавот ва шакар каби зарурий маҳсулотларнинг соф импортчиси ҳисобланади ва мамлакат озиқ-овқат таъминотининг деярли 40 фоизи Қора денгиз минтақасидан тўғри келади. Украинадаги урушнинг глобал оқибатлари, жумладан, озиқ-овқат ва товарлар нархининг ошишидан кейин озиқ-овқат хавфсизлиги Ўзбекистон учун жиддий муаммога айланди.

Кредит мамлакатимиз бозорига арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотларини барқарор етказиб беришни таъминлайди, дея қайд этди жамғарма.

Ўзбекистоннинг қўллаб-қувватлаши «Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳаракатлар режасига мос келади», дея Spotдан иқтибос келтирган ҳолда фонд директори Абдулҳамид Ал-Халифа. Аҳолини асосий товарлар билан таъминлаш учун халқаро савдони сақлаб қолиш муҳим аҳамиятга эга.

ОПЕК жамғармаси режаси жорий вазиятда нархларнинг кўтарилиши ва таъминотдаги узилишлардан бошқаларга қараганда кўпроқ жабрланган мамлакатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ташкилот уларнинг ғалла, уруғлик ва ўғит сотиб олиши учун 1 миллиард долларгача маблағ ажратади.

Бугунги кунга қадар ОПЕК жамғармаси Ўзбекистоннинг барқарор ўсиш дастури ва жамғарманинг мамлакат билан ҳамкорлик стратегиясига мувофиқ қарийб 600 миллион доллар миқдорида молиялаштирди.

Октабр ойида Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга аҳолини ғалла ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш, шунингдек, ижтимоий тўловларни молиялаштириш учун 500 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллаган эди.