Ўзбекистон пойтахтида ички йулларни таъмирлаш учун 584 миллиард сўм йуналтирилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлигига ички йуллар, пиёдалар йулаклари ҳамда муҳандислик-коммуникация иншоотларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун 584 миллиард сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратилаётгани маълум бўлди. Шундан 200 миллиард сўми Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига 2023-йилнинг тўртинчи чорагида, қолган 384 миллиард сўми 2024-йилнинг ҳар чорагида тенг улушларда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтарилади.


Шунингдек, пойтахтимизнинг ҳар бир маҳалласига 1 миллиард сўмдан кредит маблағлари ажратилади.
Туман ҳокимликлари маҳаллалар раислари билан биргаликда инфратузилмани ривожлантириш лойиҳалари рўйхатини муҳокама қилади ва халқ депутатлари туман Кенгашларига тасдиқлаш учун киритади. .