Ўзбекистон Республикаси бозорларида асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қандай – рўйхат

Ўзбекистон деҳқон бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал ва максимал нархлари эълон қилинди.

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатувлар ўтказилди.

2022-йил 21-июл ҳолатига озиқ-овқат нархлари қуйидагича:

суякли мол гўшти (1 кг) — 45 000 — 77 000 сўм;

қўй гўшти (1 кг) — 55 000 — 89 000 сўм;

картошка (1 кг) — 2 000 — 7 000 сўм;

пиёз (1 кг) — 3 000 — 8 500 сўм;

сабзи (1 кг) — 1300 — 6000 сўм;

тухум (10 дона) — 7 000 — 15 000 сўм;

гуруч (1 кг) — 5 000 — 22 000 сўм;

ўсимлик ёғи (1 л) — 15 600 — 30 000 сўм;

шакар (1 кг) — 11 000 — 18 000 сўм.

Деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари тақдим этилди. Супермаркет, минимаркет ва дўконлардаги нархлар ҳисобга олинмаган.