Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг 3-апрел, душанбадан кучга кирадиган янги курсларини белгилади.
Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 28,56 сўмга тушиб, 11 404,65 сўмни ташкил этмоқда.
Ягона Европа валютаси ҳам 5,93 сўмга арзонлашди ва бир евро 12 411,68 сўмдан сотилмоқда.
Британия фунт стерлинги ҳам 7,88 сўмни йуқотди ва 14 105,27 сўмни ташкил қилди.
Бундан ташқари, Россия рубли 0,62 сўмга арзонлашди ва 147,81 сўмдан сотилмоқда.
Япон иенаси ва Хитой юани ҳам қадрини йуқотди. Эслатиб ўтамиз, 31-март куни доллар 18,16 сўмга қимматлашиб, 11 433,21 сўмга, евро 20,87 сўмга, рубл эса 0,02 сўмга қимматлашган эди.