Ўзбекистон Республикаси пойтахтида мактаб ўқувчиси интернет-клубдаги муштлашувдан сўнг вафот этди

Марказий ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 17 апрел куни соат 18:00 атрофида Сергели туманидаги интернет клублардан бирида 18 ёшли ўсмир ва 17 ёшли ўсмир ўртасида жанжал келиб чиққан.

Можаро натижасида ёш йигит талабага тан жароҳатлари етказган. Ўсмир олган жароҳатлари туфайли шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан иш қўзғатилган.

Гумонланувчи ҳибсга олинган, тергов давом этмоқда.