Ўзбекистон Республикасида июл ойидан бошлаб мол-мулк солиғининг оширилган ставкалари қўлланилмаяпти

Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилаётганини эслатди.

Қайд этилишича, 2022-йил 1-июльдан бошлаб қуйидагиларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилмайди.

  • бўш бинолар,
  • фойдаланилмаган ишлаб чиқариш майдони,
  • нотураржой бинолари,
  • тугалланмаган қурилиш объектлари (фойдаланилмаётган объектлар);
  • шунингдек, ушбу обектлар эгаллаб турган ер участкалари.

Мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида тан олинган хўжалик юритувчи субектларга солиқ таваккалчилиги даражаси кўрсатилмаган ҳолда автоматик тарзда ҚҚС сертификати берилади.

Солиқ органлари томонидан мониторинг ўтказиш жараёнида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ таваккалчилиги ҳолатларининг аниқланиши қўшилган қиймат солиғи бўйича сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлади;

Таваккалчилик даражаси юқори бўлган тадбиркорлар ҚҚС сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида 5 иш куни олдин хабардор қилинади. Бу даврда камчиликларни бартараф этиш имконияти берилади. Агар улар белгиланган муддатда тузатилмаса, ҚҚС сертификатининг амал қилиш муддати тўхтатилади. Амалга оширилаётган шартномалар (операциялар) сотиб олинган ва сотилган товарлар (хизматлар) ассортиментига мос келмаса ёки солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жойда йўқ бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Республикада 2023-йил 1-мартгача товар (хизмат)нинг (ХКПУ) идентификация кодларини ЕСФда ёки онлайн назорат-касса аппарати чекларида нотўғри акс эттирганлик учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;

Асосий воситалар, номоддий активлар ва инвентар ресурсларни ҳисобга олиш, шунингдек, устав капиталини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни «E-aktiv» АИСда акс эттириш ихтиёрийдир.