Ўзбекистон Республикасида юк ташувчи вагонларнинг шахсий парки ташкил этилади

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ахборот-таҳлилий медиа марказининг хабар беришича, темир йўл транспорти ва божхона операциялари соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал этиш мақсадида мазкур тармоқлар билан фаол алоқадор тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этган маслаҳат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад экспортчи корхоналар, импортёрлар ва ушбу соҳадаги тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни аниқлашдан иборат бўлди.

Муҳокама учун кўтарилган асосий масалалардан бири тадбиркорларда алоҳида қизиқиш уйғотаётган логистика масаласи бўлди.

Тадбир давомида тадбиркорлар экспорт ва импортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини жорий этиш, жумладан, темир йўл тарифларини қайта кўриб чиқиш, субсидиялар ва компенсациялар тақдим этиш, шунингдек, электрон йўналишда ишлаш жараёнларини соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича ўз E-AUKSION электрон савдо майдончаси таклифларини билдирдилар.

Мурожаат ва аризаларни кўриб чиқишни тезлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ва хусусий тадбиркорлик тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди. Муҳокама учун хусусий юк вагонлари паркини яратиш, давлат-хусусий шерикликни (ДХШ) йўлга қўйиш имкониятлари ва бошқа жиҳатлар кўтарилди.

Тадбиркорлар томонидан таннархни пасайтириш ва экспортни рағбатлантиришни ҳисобга олган ҳолда темир йўл орқали юк ташиш учун янада рақобатбардош тарифларни белгилаш бўйича аниқ таклифлар киритилди.

Шунингдек, экспортчи ва импорт қилувчи корхоналарнинг халқаро бозордаги мавқеини қўллаб-қувватлаш учун уларга субсидиялар ва компенсациялар бериш зарурлиги аниқланди.

Маслаҳат йиғилиши якунига кўра, расмий хабарда таъкидланганидек, тадбиркорлар томонидан билдирилган муаммоларни ҳал етиш бўйича бошқарма ва станция раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.