Ўзбекистон Республикасида солиқ тушумларининг ўсиши кузатилмоқда

Ўтган йили коронавирус инфекция туфайли жорий қилинган чеклов чоралари мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди.
Бу йил кўрсаткичларнинг барқарор ўсиши кузатилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) томонидан ўтказилган мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, жорий йилнинг 1 январдан 31 июлгача бўлган даврда республика солиқ тушумлари ҳажми, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31,9%га ўсди. Шу билан бирга, Қашқадарё (42,8%), Навоий (39,8%), Хоразм (39,1%), Самарқанд (33,9%), Тошкент (33, 8%) вилоятлар ва Тошкент шаҳрида (39,6%)солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

Солиқ тушумларининг кўпайиши маъмурий органлар билан ўзаро муносабатларнинг осонлашуви, электрон ҳужжат айланишига ўтиш ва чекларнинг камайиши ҳисобига рўй берди — буларнинг барчаси яхши ишбилармонлик муҳитини яратди. Бошқача айтганда, ошкоралик ташаббуслари солиқ органлари билан ишлашни осонлаштиради. Буларнинг барчаси ишбилармонлик фаоллиги ва барқарор иқтисодий ўсиш ҳолатини кўрсатади.