Ўзбекистон Саудия Арабистонидан 21 тонна хурмо олиб келди

Жорий йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонга 9 давлатдан 2,4 миллион АҚШ доллари миқдорида 3,5 минг тонна хурмо олиб кирилди.

Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, хурмо импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 822 тоннага ошган.

2022-йил январ-март ойларида Ўзбекистон энг кўп хурмо импорт қилган давлатлар:

Эрон – 3,3 минг тонна;

Туркия – 81 тонна;

Тунис – 54 тонна;

Фаластин – 35 тонна;

Исроил – 27,5 тонна;

БАА – 22 тонна;

Қозоғистон – 22 тонна;

Саудия Арабистони – 20,5 тонна.