Ўзбекистон солиқ тўловчиларга 1 триллион сўмдан ортиқ қўшилган қиймат солиғини қайтарди

Солиқ хизмати маълумотларига кўра, бир қатор ҳудудларнинг солиқ тўловчилари қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича энг кўп маблағ олгани маълум бўлди.

  • Йирик солиқ тўловчилар учун МТ – 571,4 млрд. сўм (24 та ташкилот);
  • Тошкент шаҳри – 222,5 млрд. сўм (222 та ташкилот);
  • Тошкент вилояти – 84,1 млрд. сўм (82 та ташкилот);
  • Андижон вилояти — 65,3 млрд. сўм (108 та ташкилот);
  • Наманган вилояти – 40,4 млрд. сўм (95 та ташкилот).

ҚҚС энг кўп қайтарилган тармоқлар:

  • Маҳсулот ишлаб чиқариш – 667,7 млрд. сўм (292 та ташкилот);
  • Савдо – 160,2 млрд. сўм (235 та ташкилот);
  • Қишлоқ хўжалиги – 141,5 млрд. сўм (183 та ташкилот);
  • Қурилиш – 76 млрд. сўм (61 та ташкилот);
  • Хизмат кўрсатиш соҳаси – 68,2 млрд. сўм (70 та ташкилот).

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қайтарилган қўшилган қиймат солиғи суммаси 147,3 миллиард сўмга кўп.