Ўзбекистон уран қазиб олиш ҳажмини икки баравар оширишни режалаштирмоқда

Президент «2022-2030-йилларда уранни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ҳажмини ошириш ва «Навоийуран» давлат корхонасини ўзгартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

 

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон 2022-2030 йилларда уран қазиб олиш ҳажмини икки баровар оширишни режалаштирмоқда.

 

Ҳужжатга кўра, ишлаб чиқариш ҳажмини 2021-йилдаги 3526 тоннадан 2030-йилда 7100 тоннага етказиш режалаштирилган.

 

Ҳужжатда, шунингдек, 2022-2030-йилларда геологик-қидирув ишларини фаоллаштириш ҳисобига уран захираларининг ўсиш суръати кўрсаткичлари – 4700 тоннадан 10,5 минг тоннагача тасдиқланди.

 

Қарор билан республикада уран қазиб олишни кўпайтириш бўйича умумий қиймати қарийб 460 миллион долларлик 20 та инвестиция лойиҳаси рўйхати тасдиқланди.