Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергияси етказиб бериш бўйича келишиб олди

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси ўртасида 2023-йил учун электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.

Бу ҳақда DABS компанияси матбуот хизмати хабар берди.

«Афғон энергетика компанияси ва Ўзбекистон электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон томонидан ҳужжатни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исоқулов имзолади.

ТКГ хабарига кўра, яқинда Ўзбекистонга Сув ва энергетика вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Абдул-Латиф Мансур ташриф буюрган.

Унинг Bakhtar News нашрига айтишича, тўланиши керак бўлган қарз тахминан 35 миллион долларни ташкил этади.