Ўзбекистон ва энергетика компанияси ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади

«Газпром» бош директори Алексей Миллер ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни имзолади.

Бу ҳақда Россия компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Сешанба куни Миллер ва Мирзамахмудов ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли масалаларини кўриб чиқдилар.

«Учрашувда Алексей Миллер ва Жўрабек Мирзамахмудов газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни имзоладилар», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Маълумки, ўтган ҳафтада компания Қозоғистон билан ҳам шундай ҳужжат имзолаган эди.