Ўзбекистон ва ОТБ 2,8 миллиард долларлик янги лойиҳалар бўйича келишиб олди

19-сентабр куни Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ОТБ маъмурият ва корпоратив бошқарув бўйича вице-президенти Брюс Госпер билан видеоконференция шаклида учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда ОТБ раҳбарияти Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларига хусусий ва хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини алоҳида таъкидлади.

«Жорий портфел инфратузилма қурилиши, энергетика, уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 3,7 миллиард доллар бўлган 24 та лойиҳадан иборат эканлиги маълум қилинди», — дейилади хабарда.

Отбнинг 2022-2024 йилларга мўлжалланган мамлакат операциялари бизнес-режаси доирасида умумий қиймати 2,8 миллиард долларлик 27 та лойиҳани биргаликда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. Жорий йилда умумий қиймати 274 миллион доллар бўлган битта инвестиция лойиҳаси бўйича келишув имзоланди ва ипотека бозори секторини ривожлантириш ва бюджетни қўллаб-қувватлашга қаратилган жами 650 миллион долларлик иккита лойиҳа бўйича музокаралар якунланди.

Бундан ташқари, жорий йил охиригача мазкур лойиҳалар бўйича шартномалар имзолаш чораларини кўриш бўйича келишувга эришилди. Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро ҳамкорликнинг мавжуд ва янги йўналишлари доирасидаги ҳамкорликни изчил давом эттириш тарафдори эркинликларини билдирдилар.