Ўзбекистон ва Қозоғистон олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасида ҳамкорликни маъқуллади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим расман тасдиқланди.

Икки давлат ўртасидаги келишув 2022-йил 22-декабр куни Тошкент шаҳрида имзоланган бўлиб, келишув ижроси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги зиммасига юклатилиши белгиланган.

Қарорда, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон зиммасига юкланган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Ҳамкорликнинг пировард мақсади икки мамлакатда таълимни ривожлантириш, олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълим сифатини оширишдан иборат.