Ўзбекистон ва Қозоғистон тезюрар темир йулни ишга туширади

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Қозоғистон ва Ўзбекистон биргаликда янги тезюрар темир йулни яратишни режалаштираётганини айтди.

Туркистондан Чимкент орқали Тошкентгача тезюрар темир йул қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин маълум қилди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, тезюрар темир ёъл қурилиши сайёҳлар оқимини кўпайтиради. Бу йил Қозоғистон 2,3 миллион долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ишларни бошлайди, деб таъкидлади бош вазир. Шунингдек, миллий боғларда экотуризм йуналишларини ривожлантириш режалаштирилган.

Шунингдек, Мамин тўсиқларни бартараф этиш ва темир йул оқимларининг ўтказувчанлигини ошириш учун икки йуналишда — Қозоғистон-Хитой ва Қозоғистон-Ўзбекистон темир йулларни модернизация қилиш ва қуриш ишлари бошланишини таъкидлади.

Қозоғистоннинг транспорт инфратузилмасини кенг кўламли модернизация қилиш ва транспорт салоҳиятини амалга ошириш доирасида 6 минг км узунликдаги йулларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланади. Бундан ташқари, жорий йилда 5,8 минг км узунликдаги йуллар учун тўловлар жорий этилади.

«Бу сайёҳлик соҳасида 50% ўсиш билан 22 мингта янги иш ўринларини, шунингдек иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида 100 мингта янги иш ўринларини яратишга имкон беради».