Ўзбекистон ва Тожикистон олий ўқув юртлари ўртасида 30 дан ортиқ ҳужжат имзоланган

Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари форумида мазкур муассасалар ректорлари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик ва истиқболдаги режалар ҳақида маъруза қилди.

Натижада икки давлат олий ўқув юртлари ўртасида 30 дан ортиқ шартномалар, ўзаро англашув меморандумлари ва йул хариталари имзоланди.

Мазкур ҳужжатлар икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида кимё технологияси, энергетика, машинасозлик, биотехнология, ирригация ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармакология ва фармацевтика каби турли соҳаларда ҳамкорликни йулга қўйиш ва ривожлантиришга қаратилган.

Университетлар ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш ҳар икки давлат учун ҳам ниҳоятда муҳим бўлиб, айни пайтда Ўзбекистон ва Тожикистон олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик бўйича 65 дан ортиқ шартнома ва меморандумлар мавжуд.

Айни пайтда мамлакатимизнинг бешта олий ўқув юртига таълим тожик тилида олиб бориладиган мактаб, лицей ва олий ўқув юртлари учун кадрлар тайёрлаш топширилган.