Ўзбекистонда 1-майдан бошлаб ижтимоий тўловлар оширилади

Ўзбекистон Президенти пенсия ва нафақалар миқдорини 12 фоизга ошириш тўғрисидаги тегишли қарорни имзолади.

Жума куни Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди Президент матбуот хизмати.
Йиғилишда давлат раҳбари жорий йилнинг 1 майидан бошлаб пенсия ва нафақалар миқдори 12 фоизга оширилишини маълум қилди.

725 минг киши оладиган энг кам пенсия миқдори 14 фоизга оширилиб, 440 минг сўмдан 500 минг сўмгача оширилади.