Ўзбекистонда 2021-йилда гўшт импорти 27 минг тоннадан ортиқни ташкил қилди

2021-йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистонга хориждан 27,6 минг тонна гўшт импорт қилинган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, гўшт импорти 2020-йилнинг мос даврига нисбатан 8,4 минг тоннага ошган.

Гўштнинг асосий қисми Беларус (18,7 минг тонна), Қозоғистон (4,2 минг тонна), Украина (2,6 минг тонна), Россия (629 тонна) ва Молдовада (660 тонна) харид қилинган.

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари навбатдан ташқари ялпи мажлисда гўшт ва сариёғ импортига қўшилган қиймат солиғини нолга тенглаштиришни маъқуллагани ҳақида хабар берилганди.