Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 2024-йилда ойлик даромад солиғини тўлашлари шарт.
Ушбу солиқ суммалари қуйидаги қатъий миқдорларда белгиланади:
- Тошкент шаҳрида – 907 500 сўм;
- Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – 726 000 сўм;
- бошқа шаҳарларда – 363 000 сўм;
- бошқа аҳоли пунктларида – 242 000 сўм.
Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам ойлик даромад солиғини қуйидаги миқдорда тўлашлари шарт:
- Тошкент шаҳрида – 302 500 сўм;
- Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – 181 500 сўм;
- бошқа шаҳарларда – 121 000 сўм;
- Бошқа аҳоли пунктларида – 60 000 сўм.
Ушбу янги солиқ ставкалари якка тартибдаги тадбиркорларнинг жойлашган жойи ва тадбиркорлик фаолияти хусусиятига қараб солиқ тизимини тартибга солиш ва соддалаштиришга қаратилган.