Ўзбекистонда 370 километр газ тармоқлари реконструкция қилинади

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида 2022-йилга мўлжалланган ишлар ҳақида маълум қилди.

Истеъмолчиларни газ билан таъминлашни яхшилаш мақсадида жорий йилда 370 километр газ тармоғи ва 1008 газ тақсимлаш пункти модернизация ва реконструкция қилинади.

Шунингдек, аҳолига 5 минг 289 дона суюлтирилган газ баллони етказиб берилади, бу ўтган йилга нисбатан 31,1% га кўпдир.

Энергетика вазирлиги 2021-йилда 296 километр газ тармоғи ва 855 газ тақсимлаш пункти модернизация ва реконструкция қилинганини, қўшимча равишда 3650 та суюлтирилган газ баллони етказиб берилганини эслатди.