Ўзбекистонда бензин импорти ўсди

2021-йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистонда бензин импорти 112 миллион литрга ошди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Қўмита маълумотларига кўра, 2021-йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистонга 115,3 миллион долларлик 308,4 миллион литр бензин импорт қилинган.

Қайд этилишича, бензин импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112 миллион литрга ошган.

Ўзбекистон бензин импорт қиладиган асосий давлатлар:

Россия – 145,3 миллион литр;
Туркманистон – 141,2 миллион литр;
Қозоғистон – 16 миллион литр;
Ироқ – 3,6 миллион литр;
Эрон – 1,8 миллион литр.
2021-йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистонда 1 миллион тоннадан ортиқ бензин ишлаб чиқарилган.