Ўзбекистонда бензин нархи 9% га арзонлашди

Монополияга қарши қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида бензин нархи биржа аукционларида 9% гача тушган.

Шу билан бирга, биржа аукционларида ҳар куни бензин сотиб олувчилар сони 3,7 баробар ошди.

Жами 18 ноябр куни сотувга 4438,9 тонна АИ-80 бензини қўйилган бўлиб, шундан 3339,7 тоннаси ёки 75 фоизи сотилган. Бу ҳақда Монополияга қарши қўмита хабар берди.

Амалий чора-тадбирлар натижасида 18-ноябр куни АИ-80 русумли бензиннинг ўртача сотиш нархи 10 фоизга пасайиб, бир тоннаси 10 миллион 129 минг сўмдан 9 миллион 180,5 минг сўмга тушди”, — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, биржа савдоларида ҳар куни бензин сотиб олувчилар сони 3,7 баробарга (32 тадан 119 тага) ошди.

Аввалроқ Монополияга қарши қўмита раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев бензин нархи ошишида манипулятсия ҳолатлари борлигини айтиб, яқин орада нархларни ўзгартиришга ваъда берган эди.