Ўзбекистонда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи суюлтирилган газни танкерларга қуйишни бошлади

Ўзбекистонда илк бор Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида танкерлар суюлтирилган газ билан тўлдирилди.

Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти кўмагида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида суюлтирилган газни танкерларга қуйиш заводи ишга туширилди ва Ўзбекистонда илк бор танкерлар суюлтирилган газ билан тўлдирилди.

Бу лойиҳа Ўзбекистон Президентининг 2017-йилда “Углеводород қазиб олишни кўпайтириш дастури” сифатида тасдиқланган қарорлари ижросидир.

Бухоро вилоятининг кўпгина ҳудудлари билан темир йул алоқасининг йуқлиги бундай ҳудудларга суюлтирилган газни ташиш учун танкерларни танлашга сабаб бўлган.

Шу боис “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида систерналарга суюлтирилган газ билан тўлдиришни ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

Мазкур қарор аҳоли ва ишлаб чиқарувчиларнинг нефт-газ мажмуаси маҳсулотларига ортиб бораётган талабини қондиришга қаратилган.