Охирги кунларда Ўзбекистонда цитрус маҳсулотлари нархи сезиларли даражада пасайганини EastFruit экспертлари қайд этишди.
Ўтган ҳафтада апелсинларнинг улгуржи нархлари 30% га тушиб кетди, бу йилги энг катта ўзгариш. Худди шу даврда маҳаллий ишлаб чиқарилган лимон арзонлашди, мандарин нархи эса кетма-кет тўртинчи ҳафтада пасайишда давом этди.
EastFruit нархлари мониторинги маълумотларига кўра, 2023-йил 10-17-ноябр оралиғидаги даврда апелсиннинг ўртача улгуржи нархи мамлакатда 23 000 сўмдан 16 000 сўм/кг гача пасайган. Апелсинларнинг жорий нархлари ўтган йилларнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга паст.
Мандаринлар нархи ҳам пасайишда давом этмоқда. 10-17 ноябр кунлари ўртача улгуржи нарх 20 000 сўмдан 17 000 сўм/кг гача пасайди, бу бир ҳафта ичида 15 фоизни ташкил этади.
Охирги ойда мандарин нархи 41 фоизга тушиб, 17 минг сўм/кгга етди. Мандаринларнинг жорий улгуржи нархлари ўтган йилга нисбатан 31 фоизга юқори.
Маҳаллий ишлаб чиқарилган лимонлар ҳам сезиларли даражада арзонлашди. Пойтахт бозорларида сўнгги икки ҳафта ичида чакана нархлар ўртача 1,5 баробарга арзонлашди.
Бу мамлакатнинг иссиқхона хўжаликларида фаол йиғим-терим туфайли ички бозорда таклифнинг ортиши билан боғлиқ. 2023-йил 17-ноябр санасига кўра, ўзбек лимонининг ўртача чакана нархи 25 000 сўм/кг атрофида.