Ўзбекистонда давлат органлари харажатлари ҳисобидан тежалган маблағлар аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилади

31-март куни Президент раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат раҳбари макроиқтисодий барқарорликни сақлаш бўйича самарали чора-тадбирларни давом эттириш бўйича топшириқлар берди. Бу мақсадлар учун ҳудудлар ва тармоқлар харажатларини 10 триллион сўмга қисқартириш зарур бўлади.

Шундан келиб чиқиб, президент йил охиригача барча ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар фаолиятини қатъий тақиқлади:

  • муайян молиялаштириш манбаларисиз қурилишни бошлаш;
  • биноларни таъмирлаш, автомобиллар, мебеллар ва оргтехника сотиб олиш каби қўшимча харажатларни амалга ошириш.

Бош прокуратурага бюджет ташкилотларида ушбу харажатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли назорат ўрнатиш ва бу ҳақда ҳар ҳафта Президентга маълум қилиш топширилди.

Шавкат Мирзиёев «бу маблағ олиб қўйилади, дегани эмас», деб таъкидлади.

«Жамғарманинг барча маблағлари ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш дастурига йўналтирилади,» – деди у.

Йиғилишда аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

» Бу масалага нафақат иқтисодий кўрсаткич, балки халқимизни ижтимоий ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан ҳам қараш керак», – деди Президент.

Вилоят ва туманлар бўйича иш ўринлари яратиш кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Бугунги кунга қадар 67 та фаолият тури якка тартибдаги тадбиркорлик шаклларига киритилган. Бундай касблар сони 20 тага етказилиб, қўшимча 150 минг кишиi иш билан таъминланиши таъкидланди.

Ҳукуматга ёрдамга муҳтож аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш топширилди.